- Ва алайкум ассалом! Пайғамбарлардан бошқа барчанинг сўзида хатолик бўлмасдан иложи йўқ. Абдулқодир Жилоний бир шогирдларига ижоза бериб, инсонларни тарбия ва тазкия қилиш учун бир жойга жўнатаётганларида “Болам, Худолик ва пайғамбарликни даъво қилмагин” деган эканлар. Шогирди хайрон бўлиб, “Ўзингиз менг ижоза бериб, ишониб, тарбия ва тазкия қилиш учун жўнатаётган бўлсангиз қандай қилиб мен худолик ва пайғамбарликни даъво қилишим мумкин” деганлар. Шунда “Ҳамма мен айтганим бўлади” деган эътиқодда бўлишинг худоликни даъво қилишингдир. Мен айтган гапнинг ҳаммаси ҳақ, ичида ҳеч қандай нотўғрилиги йўқ деб эътиқод қилсанг, бу пайғамбарликни даъво қилишинг бўлади – деган эканлар. Уларни мусулмон бўлиб, ислом умматига келтирган фойдалари беқиёсдир. Улардан бизга етган неъматлар ва фойдаларга шукур қиламиз, хатосини кечиришини Аллоҳдан умид қиламиз. Валлоҳу аълам!