Ассалому алайкум! Мен асалари билан шуғулланиб келаман. Бир киши мендан қарз сўради. Мен мендан асал олиб ҳали пулини бермаган мижозлардан ол кейин фалон куни пулларни қайтарасан дедим. Шу ишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Қарзларни қабз қилишга вакил қилган экансиз. Қабз қилгач қўлидаги пулларни унинг ўзига қарзга беришингиз жоиз. Унгача қарздор ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!