Ассаламу Алаикум ҳурматли Шайх ҳазратлари, 1-савол: 2 та маҳси бор, бирини ички қисмида жуни бор (қишки), иккинчиси жунсиз. Мисол учун эрталаб туриб таҳорат қилиб ичида жуни йўқ маҳсини кийиб олса ва кунни яримига келиб оёқ жуда музласа совуқдан, таҳоратни олмай, оёқни ерга тақизмай, маҳсини алмаштириб олса бўладими? Яни, биринчисини ечиб, ўрнига жунлисини кийиб олса, таҳорат синадими? 2-савол: маҳси эрталаб, мисол учун бомдод намози вақтида кийилди, кечаси ҳуфтондан кейин ечилса, ечилиш вақтида таҳорат синадими? Яъни, ётишдан олдин таҳорат қилиб ётишга ўрганган бўлсам, энди маҳсини ечиб бориб бошқаттан таҳорат қилиб келаманми ёки таҳоратим синмаган бўладими? Шунга ўхшаш саволга жавоб корган эди, лекин сал тушунолмадим.
– Ва алайкум ассалом! 1. Биринчи махсини кийишдан аввалги, оёқни ювиб қилинган таҳорат турган бўлса, махсини алмаштириш ила таҳорат кемайди. Аммо биринчи махсига масҳ тортилган бўлса, оёқни ювиб олиш керак бўлади.
2. Бу ҳолатда ҳам оёқни ювиб олинса кифоя қилади.