Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайх ҳазратларидан жавоб кутаман ЖУДА МУҲИМ

00:00 / 04.04.2008 | eski savollar | 4385
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳу. Мен Москвада уқишда уқийман. Уқишимга жума намози туг'ри келиб қолган.Бизни юборган комбинат ва университет жумага боришга қойишмаяпти.Жумага борайми ёки уқишда қолайми?мени иккилантирган нарса, шаҳаримиздаги имомимиз "хожасининг рухсатисиз қулнинг уқиган намози қабул булмас экан" деб айтдилар.уқишда ёки ишда биз ҳам қул сифатида болар эканмиз.Нима қилай? Маслаҳат беринг

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Агар бутун дунёнинг имомлари сизнинг имомингизга қўшилиб, "хожасининг рухсатисиз қулнинг уқиган намози қабул булмас экан" деб айтсалар ҳам, ёлғон гапирган бўладилар. Намоз Аллоҳнинг амри, уни бажариш учун хожанинг рухсати шарт эмас. Аммо жумага аваллари қуллар хўжанинг рухсати билан бориши кераклиги ҳақида гап бўлган. Аммо бугунги кунда, қуллик бекор қилинганига кўп вақт ўтгандан кейин, талаба ва хизматчи каби озод кишиларни қул ўрнига қўйиш мутлақо фаросатсизлик ва инсон озодлигига душманликдан бошқа иш эмас. Сизга ўхшаб бошқа мусулмонмас ўлкалардаги талабаларни жумага боришдан ман қилсалар, уламолар иложини топиб боришга, бутунлай жумани тарк қилмасликка тавсия қилганлар. Яъни, бундай ҳолатда бормай қўйиш мумкин экан дея бепарволикка йўл қўймасликка чақирганлар. Иложини топмаганда бора олмаса ҳам, имкони бўлиши ила бориш керак, деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat