Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу ҳолатда нима қиламан ?

23:47 / 18.07.2021 | Adam Adam | 1232

Ассалому алайкум! Мен чет элда, кореяда ўқийман ва ишлайман. Ишим юк ташиш эди, кеча кечқурун транспорт ҳалокат туфайли оёғим тўпиғидан синиб қолди. Намозларимни ўқий олмаяпман ва Инша Аллоҳ Аллоҳ насиб этиб 2 ойларда тузалсам барбир оғир юк ишимга қайта олмас эканман, мумкин эмас экан. Бу ерда ошхоналар бор, товуқ пиширадиган. Аммо товуқлар ҳалол эмас. Шунақа ишларда бир мунча вақт ишлаб турсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ шифо берсин. Оёғингизни синиши намозни тарк қилишга сабаб бўлолмайди. Шариатимизда намозни ўқимасликка узр йўқ. Тура олмаса, ўтириб, ўтиролмаса ётиб бўлса ҳам намоз ўқиш керак бўлади. Шунинг учун сиз ҳам имконингиздан келиб чиқиб, ўтириб ёки бошқа қулай ҳолатда намоз ўқшингиз зарур ҳисобланади. Намозларни ўз вақтида ўқишни биз ва сизни йўқдан бор қилган ва хоҳлаганида бордан йўқ қилиб қўйишга ҳам қодир бўлган Аллоҳ буюрган. Ҳалол бўлмаган товуқ пиширадиган ошхонада ишлашингиз жоиз эмас. Бошқа ҳалол иш топинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat