Ассалому алайкум! Азиз узтозлар, жавобларингиздан анча нарсани ўрганиб, динга қизиқишим ортмоқда. Алҳамдулиллаҳ. Лекин илтимос биринчи «шахсий» юборган саволимни жавобсиз қолдирманглар. Биламан жавоб бермаслигингиз ҳам мумкин, лекин шу мавзу кўп тортишувларни олиб келаяпти. Кўпчилик бўлиб жавобини кутаяпмиз. Раҳмат. Энди рухсатингиз билан бир саволим бор эди. Ўзим хоҳлаган қизга унаштирилдим, жудаям хурсандман. Иккаламиз бирданига динга қизиқа бошладик. Тўғри учрашиб гаплашиш мумкин эмас. Унга ёпиқ кийин десам ўша куниёқ рўмол ўради. Ўша кундан муоммолар бошланди, уни уйдагилари тинч қўймади, қариндошлари устидан кулиб «эскича», «кампир» деб масхара қила бошлашди. Менга ҳар куни йиғларди, лекин нолиб эмас, балки “нега уйдагиларим мени бу йўлга бошлашни ўрнига менга қарши” деб. Қисқаси мен “майли тўйгача оддий ва замонавийроқ бўлиб юриб тур, тўйдан кейин шунақа юрасан” дедим ва у шунақа юрибди. Лекин мени хаёлларим бузилиб, унақа юриши умуман ёқаяпти. Шу киймни орқасидан ҳар куни жанжал, кўчада юрсак кимдур сал қараса ўша билан уришиб кетаяпан. Тўйгача шундай юрса мен даюс бўлиб қолмайманми?
Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри ва шариатга зид иш қилаяпсиз экан. Пардада бўлиш фақат кийиниш билан бўлмайди. Ўша мазах қилинадиган ўринларга, назар тушадиган жойларга борилмай, кўринмай уйда бўлиш ёки миллатимизга мансуб кийимлар билан аврат жойларини беркитиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!