Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мeнга ҳам гуноҳи eтиб турадими?

17:40 / 31.01.2018 | Abdulloh | 4523

Ассалому алайкум! Аллоҳ бу хайрли ишларингизга барокот бeрсин. Саволим қуйидагича: мeн олдин бeнамоз бўлиб ҳар хил ноқобил ишлар қилиб юрар эдим. Ўша пайтлар бир болага сигарeта чeкишни ўргатиб қўйганман (ўргатаётганимда қисман билар эдим гуноҳ ишни бировга ўргатиб қўйса ўша ишни ҳар сафар қилган одамни гуноҳидан ўргатувчига ҳам гуноҳ eтишиб туришини) ва лeкин бу нарсани ўйлаб шу ишимдан қайтишдан ақлимни тўсганман ва ўргатганман. Лeкин ҳозир Алҳамдулиллаҳ Аллоҳни ҳидояти билан намоз ўқишни бошлаганман. Озмунча жоҳилликни кeтқазиш учун диний илм олишни ҳам бошладим. Лeкин шу онгача шу ҳаёл мeни қийнаб кeлади. Мeн ўзим сигарeта чeкишни ташлаганимдан сўнг уни ҳам шу ишни қилишига роса тарғиб қилдим. Бир марта ўргатган бўсам кўп марта қайтардим. Лeкин у бу ноқобил ишдан қайтгиси йўқ. Ҳозирда олдинги ҳаётимни эслатувчи ёмон йўлда юрувчи ўртоқларим билан юришни йиғиштирганман. У бола эса бу ишда бардавом, қайтгиси йўқ, ҳалигача чeкади. У ҳар сафар чeкканда гуноҳкор бўлгани каби ман ҳам гуноҳкор бўлавeраманми? Агар шундай бўлса бундан қутулиш йўлини ўргатинг, илтимос. Атрофлича, тушунтириб жавоб бeрсангиз, илтимос. (Ёшим 17да).


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тавба қилишингиз керак ва бу ишни гуноҳлигини етказиб қўйишингиз керак. Қолгани Аллоҳ таолога ҳавола.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ دَعَا إِلَى هُدًى كَانَ لَهُ مِنَ الْأَجْرِ مِثْلُ أُجُورِ مَنْ تَبِعَهُ لَا يَنْقُصُ ذَلِكَ مِنْ أُجُورِهِمْ شَيْئًا، وَمَنْ دَعَا إِلَى ضَلَالَةٍ كَانَ عَلَيْهِ مِنَ الْإِثْمِ مِثْلُ آثَامِ مَنْ تَبِعَهُ لَا يَنْقُصُ ذَلِكَ مِنْ آثَامِهِمْ شَيْئًا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир ҳидоятга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрларича ажр бўлади. Бу эса уларнинг ажрларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди. Ким бир залолатга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг гуноҳларича гуноҳ бўлади. Бу эса уларнинг гуноҳларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди», дедилар». Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят ривоят қилганлар. Шарҳ: Муаллиф раҳматуллоҳи алайҳи илмнинг асари доимий қолажаги, унинг эгаси доимо савобга эга бўлиб туришини исбот қилиш учун бир боб очди. Дарҳақийқат, Исломда бардавом савоб етказиб турадиган ишлардан бири илм ҳисобланади. Илм йўлида қилинган амал ҳеч қачон зое кетмайди. Балки бундан ўз эгасига унинг ўлимидан кейин ҳам савоблар етиб туради. Ушбу таълимотлар билан бобдаги ҳадиси шарифларни ўрганиш давомида яна ҳам яқинроқ танишамиз. Ушбу ҳадисда илм эгаллаб, кишиларни ҳидоятга чақирувчи бўлишга тарғиб қилинмоқда. Шу билан бирга, жоҳилликдан, кишиларни залолатга чақирувчи бўлишдан қайтарилмоқда. «Ким бир ҳидоятга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрларича ажр бўлади. Бу эса уларнинг ажрларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди». Илмли киши инсонларни бир тўғри, савобли ишга чақирса, у туфайли қанча одам ўша савобли ишни қилса, шунча одамнинг ажрича ажр олар экан. Бу билан амал қилувчиларнинг савоблари камайиб ҳам қолмас экан. Илмнинг фойдасини қаранг. Илмли кишига кишиларни ҳидоятга чақирганлиги учун берилган улкан савобга қўшимча равишда, ўша чақириққа биноан қилинган амалларнинг барчасига берилган савобчалик савоб ёзилар экан. Модомики, у киши тарқатган илм бор экан, одамлар унга амал қилиб турар эканлар, илм эгаси вафот этиб кетса ҳам, орқасидан савоби бориб турар экан. Шу билан бир вақтда бунинг акси ҳам бўлиши мумкин. «Ким бир залолатга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг гуноҳларича гуноҳ бўлади. Бу эса уларнинг гуноҳларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди». Бир жоҳил одам кишиларни залолатга чақирса, улар жоҳилнинг ёмон чақириғи боис адашиб, залолатга кетишлари, гуноҳ қилишлари мумкин. Ана ўшанда залолат даъватчисига одамларни залолатга даъват қилганлиги учун оладиган гуноҳи устига унинг даъвати ила залолатга кетганларнинг амалларига берилган гуноҳларнинг барчаси юкланар экан. Шу билан бирга, ёмон амал қилганларнинг гуноҳи камайиб ҳам қолмас экан. Демак, ҳар бир мусулмон илмга эга бўлиб, кишиларни ҳидоятга даъват қилувчи бўлиш учун уринмоғи лозим. Мусулмон киши одамларни залолатга, гуноҳ ишларга чақирмайди. Агар яхшиликка даъват қила олмаса, яхшиликка даъват қилаётганларга эргашсин, уларга қўлидан келган ёрдамини берсин. Залолатга, ёмонликка даъват қилаётганлардан узоқда бўлсин, уларга хайрихоҳлик кўрсатмасин, одамларни ҳам улардан эҳтиёт бўлишга чақирсин. Илмнинг асари боқий қолишини унутмайлик. Доимо илмга яқин бўлишга интилайлик, кишиларни ҳам шунга даъват қилувчилардан бўлайлик!  ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat