Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кимга ёрдам берамиз мусулмон ёки кофирга

09:12 / 23.08.2020 | Soibjon Abdubaitov | 1366

Ассалому алайкум! Айтингчи агар мусулмон билан кофир гап талашиб уршиб қолган бўлса, кофирнинг айби бўлмаса, кофирнинг ёнини олишимиз керакми ёки мусулмоними? Кимга кўпроқ ёрдам беришимиз керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тарафкашликни ҳам ўз қонун-қоидалари бор. Ким бўлишидан қатъий назар ҳақ томон бўлишга ҳаркат қилинг.
Зайд ибн Саъна розияллоҳу анҳу иймонга киришлари ҳақида қуйидагича ҳикоя қилиб берадилар:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши нарса сўраб келди. Шунда у зот «Бу нарса бизнинг ҳузуримизда йўқ экан», деб у кишига узрларини айтдилар. Оналаримизни олдига киргизган эдилар, уларда ҳам йўқ экан. Шунда мен ўзимга-ўзим «Ана Муҳаммадни синаб кўриш фурсати етди», дедим ва у зотнинг ёнига бориб, «Мен қарз бериб туришим мумкин», дея таклиф қилдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эвазига нима истайсан?» деб сўраганларида «Фалон хурмонинг мевасидан пишганида берасиз», дедим (бундай келишувга «байъус салам» дейилади). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга рози бўлдилар ва мендан маълум миқдорда тилла олиб, ҳалиги эҳтиёжмандга бериб юбордилар.
Орадан вақт ўтди. Қарзни қайтаришга келишилган муддатдан уч-тўрт кун аввал қасддан катта жамоатнинг ичида ўтирган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига бордим. Одамларнинг орасидан ўтиб бориб, у зотнинг ёқаларидан маҳкам ушладим ва: «Эй Бани Абдулмуттолиб, сизлар қарз олишни биласизлару, лекин уни қайтаришда тирриқлик қиласизлар!» деб бақир-чақир қилиб, жаҳолатни кўрсатдим. Шунда у ерда ўтирган Умар ўрнидан даст туриб, «Рухсат беринг, ё Расулуллоҳ, унинг калласини олай!» деди. Умарнинг бу ҳиддатига қарши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен тарафкашликни эплолмадинг. Икки киши тортишаётган пайтда сен менга «Ё Расулуллоҳ, қарздор бўлсангиз қарзингизни беринг-да», дейишинг, бу талаб қилаётганга эса «Агар сен ҳақдор бўлсанг, чиройли шаклда талаб қилгин», дейишинг керак эди. Сен тарафкашликни ҳам эплай олмадинг. Умар, бор, фалон боғдан бунинг ҳаққини берасан. Кейин калласини олайми, деб қўрқитганинг учун йигирма соъ қўшиб берасан», дедилар.
Шу гаплардан кейин мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Мен сизнинг юзингиздан ва яна бошқа аломатлардан пайғамбарлигингизни билардим. Лекин мен ўқиган иккита нарса – у зотнинг ҳалимлиги жоҳиллигидан устун туради ва у зотга қанчалик нодонлик кучайтирилса, ҳалимлиги шунчалик зиёда бўлиб бораверади дейилган сифатларни ҳеч текшириб кўрмаган эдим. Ҳозирги қарз воқеасини атайин уюштирдим. Ё Расулуллоҳ, сизнинг пайғамбар эканингизга иймон келтирдим», деди». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat