Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёлғондан савдо қилиш

13:46 / 15.12.2020 | Roqib | 1228

Ассалому алайкум! Мусулмон биродарларимиз билан бўлган иккита воқеъани баён қилмоқчи эдим. Мендан бир киши қора мол олиш учун мен хурмат қиладиган кишини бошлаб келди ва молни мен хурмат қиладиган кишига олмоқчиликларини айтиб савдолашишди. Табиийки мен у кишининг хурматлари учун молнинг нархидан тушиб бердим. Кейинчалик аён бўлишича молни у киши олмаган эканлар шунчаки нархини тушуриш учунми ёки бошқа сабаб билан молни оладиган одам ролини ўйнаб берган эканлар. Иккинчи воқеъа уйда боқилган сигиримни сўйиб сотиб бериши учун қассоблик қиладиган қариндош болани чақиргандим у келиб молингизни икки тараф хам куймайдиган қилиб тириклай сотиб бераман деди ва харидор олиб келди, гўшти фалон кг атрофида қассоб пулини 300.000 ўтиб берасиз деб молни харидорга олиб берди (қассоб йигит қариндошлиги учун мен хам ишона қолдим). Уни хам кейин билсам кўчадан олиб келган харидори сохта экан, молни гўшти қариндошимиз айтганидан анча кўпроқ экан ва молни аслида қассоб қариндошимизнинг ўзи олган экан. Сохта харидор эса рол ўйнаб берибди. Гарчи бу хиёнатлар оғир ботган бўлса хам мен ўзим қадарга иймон келтираман ва кетган нарсага ачинмайман ва молларга хам мингдан минг розиман. Лекин бунақанги ёлғончилик ва ёлғон гувоҳлик, хиёнат билан мол топадиганларни инсофга чақиришга ёрдам беришингиз учун бу воқеъаларни сизларга ёздим. Жавобда берган хулосаларингизни ўқиб кўпчилигимиз зора тўғри хулоса чиқарсак.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уларни ҳолига вой. Улар озгина фойдани деб динини сотганини билмай қолишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундайлар ҳақида “Ким макр қилса биздан эмас” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat