Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомларнинг тажвидга амал қилиши

10:53 / 07.03.2016 | Abdulazim ibn Abdulalim | 2435

Ассалому алайкум! Масжидимизда намозга имомлик қилганлар тажвидга амал қилишмайди. Энг кам хато қилганлари ‎шошиб қироат қилганларидан ғунна ва мадларнинг баъзиларига амал қилишмайди. Ҳатто баъзилари оятлар ‎орасидаги бир-иккита сўзларни тарк қилишади ёки умуман бошқача талаффуз қилишади. Энг ёмони, ‎хатоларини тўғрилашга ҳаракат ҳам қилишмаяпти. Ахир имомнинг қироати иқтидо қилувчиларнинг ҳам ‎қироати-ку. Уларнинг қироатдаги хатолари сабаб бизларнинг намозларимизга ҳам путур етадими? Бу ‎ҳолатда бизлар нима қилишимиз керак?‎


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввало ўша имомга гапи ўтадиган одамни топиб, имонмнинг ҳам шаънини эҳтиётини олиб айтиш керак. Агар шунда ҳам натижа бўлмаса, шу ишга мутасадди бўлган жойларга мурожаат қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat