Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиблага қараб бавл қилиш

06:14 / 10.03.2016 | Sardor Niyazov | 5645

Ассалому алайкум! Ҳозирги пайтда баланд қаватли биноларда унитазларнинг баъзилари қиблага қараб туради. Иложсизликдан у eрда бавл қилишга тўғри кeлади. Бунинг ҳукми қандай бўлади? Олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

29-БОБ. МАДИНА ҲАМДА ШОМ ВА МАШРИҚ АҲЛИНИНГ ҚИБЛАСИ ҲАҚИДА

لَيْسَ فِي الْمَشْرِقِ وَلَا فِي الْمَغْرِبِ قِبْلَةٌ، لِقَوْلِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم: «لَا تَسْتَقْبِلُوا الْقِبْلَةَ بِغَائِطٍ أَوْ بَوْلٍ، وَلَكِنْ شَرِّقُوا أَوْ غَرِّبُوا».

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қазои ҳожат ёки бавл қилишда қиблага юзланманг, балки шарққа ёки ғарбга қаранг» деган сўзларига биноан, (Мадина аҳли учун) машриқда ҳам, мағрибда ҳам қибла йўқ.

  حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ عَبْدِ اللهِ قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ قَالَ: حَدَّثَنَا الزُّهْرِيُّ، عَنْ عَطَاءِ بْنِ يَزِيدَ، عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الْأَنْصَارِيِّ: أَنَّ النَّبِيَّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا أَتَيْتُمُ الْغَائِطَ فَلَا تَسْتَقْبِلُوا الْقِبْلَةَ وَلَا تَسْتَدْبِرُوهَا، وَلَكِنْ شَرِّقُوا أَوْ غَرِّبُوا». قَالَ أَبُو أَيُّوبَ: فَقَدِمْنَا الشَّأْمَ فَوَجَدْنَا مَرَاحِيضَ بُنِيَتْ قِبَلَ الْقِبْلَةِ، فَنَنْحَرِفُ وَنَسْتَغْفِرُ اللهَ تَعَالَى. وَعَنِ الزُّهْرِيِّ، عَنْ عَطَاءٍ قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا أَيُّوبَ عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم مِثْلَهُ. طرفه:  - تحفة:

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қазои ҳожатга борганингизда қиблага қараб ҳам, унга орқа қилиб ҳам юзланманг, балки шарққа ёки ғарбга қаранг», дедилар». Абу Айюб айтади: «Шомга келиб, қибла тарафга қаратиб қурилган ҳожатхоналарни кўрдик. Биз (қибладан) бироз бурилар ва Аллоҳ таолодан мағфират сўрар эдик».(“Олтин силсила” китобидан. Саҳиҳи Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat