Ассалому алайкум! Устозлар, агар менга кимдур тили ва иши билан жуда хам қаттиқ зулм қилаётган бўлса, унга “сенга Аллоҳ кифоя қилсин” десам Аллоҳнинг олдида дуоибад қилганни гуноҳига ботиб қолмайманми?
Ва алайкум ассалом! Агар сизга зулм қилган киши мўмин бўлса дуоибад қилманг. Чунки бу дунёнинг ишлари мўмин биродарингизни охиратда оладиган азобига арзимайди. Ундай пайтларда сиз Аллоҳ сизга улкан мақом ҳосил қилишга имкон яратиб берганини ўйланг. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган савол жавобни ўқинг. http://savollar.islom.uz/savol/124814