Ассалому алайкум! “Мукаммал саодат йўли” китобнинг «Таҳорат» бобида Усмон розияллоҳу анҳунинг озод қилган қуллари Хумрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ривоятда Усмон розияллоҳу анҳу таҳорат олиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай таҳорат қилганлари айтилиб, “Ким менинг ушбу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилса ва туриб бориб, унда бирор нарсани кўнглидан ўтказмаса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади дедилар» дейилган. Шу ўринда қисқагина тушунтириш берсангизлар. Таҳоратдан кейин ўқиладиган ушбу икки ракъат намоз қандай (нима) намоз деб ният қилиниб ўқилади?
“Унда бирор нарсани кўнглидан ўтказмаса” дейилганида нимани кўнгилдан ўтказмаслик назарда тутилган?
Ва алайкум ассалом! У нафл намози бўлиб, ўқимоқчи бўлган киши “нафл ўқишни ният қилдим” деб ният қилади. Эътиборини намоздан бошқа нарсага қратмаслик. Беихтиёр келишининг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!