Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Марҳум амаким ...

00:00 / 03.05.2010 | eski savollar | 2509
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Динимиз ё'лида қилаётган ҳизматларингизни Аллоҳ баракотли қилсин. Менда пайдо бол'ган саволга жавобни ушбу сайтдан қидирдим. Аммо бу ма'нодаги савол ва жавобларни топа олмадим. Бу саволим ақийдага боглиқ бо'лгани учун Сунний Ақийдалар китобининг мп3 вариантидаги мавзулар орасидан ҳам қидирдим. Топа олмаганим сабабли Сиздан со'рашга мажбур бо'лдим. Агар бу саволга аввал жавоб берилган бо'лса ва қимматлии вақтингизни олган бо'лсам ма'зур тутасиз деган умиддаман.Амакимиз бетоб эдилар, 20 кун олдин вафот этдилар. Вафот этганларидан 1 ҳафта о'тар-о'тмас опамнинг (амакимнинг жияни) тушларига амаким киришни бошлабдилар. У киши фарзандлари ва қариндош уруг'лар ҳақида қайг'уриб, опамга улардан ҳабар олиб туриш ҳақида ҳар-ҳил вазифаларни тайинлаяпдилар. Ҳатто бир куни тушида амаким опамга уйдан бир буюмни олиб кичик амакимникига олиб бориши лозимлигини ва шундай қилса у кишига ҳам бетоб укасидан ҳабар олиш имкони пайдо бо'лишини билдирибди. Опамнинг айтишларича, ёнларида амаким юриб, уни қил, буни қил деб буйруқ берятган эканлар. Яқинда вафот этганлари сабабли қариндошлар руҳий та'сирланган, деб о'йлаб бу ишларга аввалида унча э'тибор бермаган эдик. Лекин, оҳирги бо'лган воқеа ҳаммамизни ҳайрон қолдирди. Опам шаҳар транспорт машинасида кетятганларида марҳум амаким "тезда туш машинадан" деб мажбурлабдилар ва опам машинадан тушибдилар. Тушишлари билан ко'чадаги битта скамейкада марҳум амаким о'тирган эканлар. "Ко'рмадингми шофёр маст эди. Бошқа машинага чиқ" деб гапирибдилар... Ҳуллас марҳум амаким опамнинг ёнларида доим бирга юриб, у киши билан бо'г'лиқ г'айритабиий ишлар давом этяпди. Саволим шуки:Ушбу воқеаларга динимиз нуқтаи назаридан қандай муносабат билдиришимиз керак? Ақийдамиз бо'йича руҳлар ма'носи қандай тушунилади? Руҳларнинг безовталаниши тирикларга та'сир этиши мумкинми?Бундай воқеалар жинлар орқали содир бо'лиши ҳам мумкинми? Опам ушбу ҳолатлар юзасидан нима қилишлари керак, о'зларини қандай тутишлари керак ва марҳум амаким томонидан тайинланаётган ишларни бажаришлари керакми?Жавобингиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Руҳлар барҳаёт ва яқинларининг амаллари уларга кўриниб туради. Руҳлар тирикларга таъсир этмайди. Сиз ёзганган ўхшаш нарсалар жинлар орқали содир бўлиши мумкин. Опанингиз шариатга мувофиқ бўлиб, ибодатларни адо етиб юрсинлар. Билган сураларини ўқиб ўзларига дам солиб юрсинлар. Ўзларига таъйинланаётган ишлардан шариатга мувофиқини қилсалар бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat