Ассалому алайкум! Менинг онам бирор жойи оғриса докторга боради агар даво топмаса кейин "Қушноч" деб аталадиган хотинни уйга бошлаб келиб ўзига "Чироқ" ёқтиради яна "Қорахалос" ёқтиради. "Чилтан" деган нарсаларга сиғинади. Шулар бидатми? "Бумушкил" деган нарса ҳам бор қўни-қўшнини йиғиб келиб супра ёзишади, супрага тавоб қилишади. Шулар барчаси бидат эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Улар ширк ҳисобланади. Тез тўхтатиш керак. Валлоҳу аълам!