Ассалому алайкум! Исмоил Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва Шайх Муҳаммад Содиқ муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари! Менинг 3та ўғлим бор. Яқин кунларда аёлимни кўзи ёрийди. Сиздан илтимос, фарзандларими ва туғилажак фарзандимнинг ҳаққига фарзандларимдан Имом ал Бухорий ва Шайх Муҳаммад Содиқ муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳларга ўхшаган ўзбек халқига ва дин йўлида хизмат қилувчи уламолардан бўлиб етишиб чиқишини Аллоҳдан, сўраб дуо қилсангизлар. Сизга ва аҳли илмларга дин йўлида олиб бораётган хизматларингизга Аллоҳнинг Ўзи ёр бўлсин. Аллоҳ, марҳум устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ муҳаммад Юсуф ҳазратларига Жаннатда олий мақомлар берсин. (омийн)
Ва алайкум ассалом! Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларига “Динда фақиҳ ва одамлар орасида мақбул қилгин” деб дуо қилганлар. Биз ҳам фарзандларингиз ва барча мусулмонларнинг фарзандлари ҳаққида ушбу дуони қилиб қоламиз. Валлоҳу аълам!