Ассалому алайкум! Нима учун Қуръонни 30 пора дeйилади? Умуман Қуръондаги поралар ҳақида маълумот бeрсангизлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Пора сўзи- бўлак, бўлим, қисм деган маъноларни англатади. 30 пора дегани, 30 бўлак деганги. Уламолар Қуръони каримнинг ҳар 10 вароғини 1 пора деб ҳисоблашган. Мана шундай порадан Қуръонда 30 та бўлганлиги учун 30 пора дейилади. Пора сўзи арабларда жуз дейилади. Валлоҳу аълам!