- Ва алайкум ассалом! 1). Илм икки қисмга бўлинади. Эшитиб билиш ва кўриб билиш. Аниқки кўриб билгани эшитиб билганидан кучли бўлади. Иброҳим алайҳиссалом эшитиб билишни хосил қилдилар. Кўриб билишни ҳам хосил қилмоқчи бўлганлар.
2). Бу исбот талаб қилиш эмас, “Аёлим ҳомила бўлганига нима аломат бор” деб аломат сўрайди. Банда пайғамбар бўлганида ҳам банда бўлади. Бандалик аломатлари ундан зоҳир бўлиб туради. Қаранг, Аллоҳдан ўзга ҳеч нарсадан қўрқмаслиги керак бўлган зот Мусо алайҳиссалом асолари илонга айланганини кўриб қўрққанидан қочдилар. Бу эътиқодга тегишли эмас банданинг табиатига тегишли бўлган нарсадир. Валлоҳу аълам!