Ассалому алайкум! ЭРкак кишини авратидаги юнгларни бутунлай яъни «депилация» қилиш мумкинми? Саволим ноўрин бўлса узр сўрайман.
Ва алайкум ассалом! Қўлтиқ остидагиларни юлиш, киндик остидагиларни қириш суннат. Бир амални суннатга мувофиқ адо қилишдан мақсад ҳам ва унинг бир ҳикмати ҳам бўлади. Сиз айтган ишдан суннат адо бўлади, устара ишлатишдаги ҳикмати топилмай қолади. Ҳозирги замонавий тиббиёт ҳам суннатда қандай келган бўлса, ўшандай қилишда фойда бор эканлигини аниқлади. Шундай бўлсада, уларни қандай йўл билан кетказиш ила суннат адо бўлади. Валлоҳу аълам!