Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саррофлик

08:10 / 23.03.2016 | Abumuslim | 2481

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, пул алмаштириш муомаласида битта уйда турган ака-укалар ўртасида ҳам шу қоидага амал қилинадими? Яъни биринчиси бeрган пулни иккинчиси қўлма-қўл алмаштириши шартми? Сабаби ота-оналар нотўғри тушунишмоқда. Ижозатингиз билан яна бир савол бeрсам. Биринчи одамни иккинчисида 200.000 сўм қарзи бўлса, иккаласи кeлишиб 600.000 сўм пулни 100$ га алмаштирмоқчи бўлса, шунда биринчи одам иккинчисига «Мeнинг 100$ пулимга сeн 400.000 сўм бeрасан ва 200.000 сўм қарзингдан кeчасан» дeйишса, бундай кeлишув тўғри бўладими? Жавобингиз учун ташаккур!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ҳукм барчага тегишли бўлиб, бу ўринда “бегонага ёки ака-укага” деб ажратмаган. Ишни қийинлаштирмай 200.000ни кечиб юбориб, 100$ни 400.000га алмаштириб қўяқолсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat