Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Телеграммдан пул ишлаш

17:14 / 20.09.2019 | Abduqaxxor | 2001
Ассалому алайкум! Яқинда бир танишим телеграм орқали бир ссилка ташлади ва "стартни босиб юборинг" деб ёзди. Бу телеграм боти бўлиб унда пул ишлаш мумкин экан. Бу бот орқали кимгадур тавсия қилса, бирон бир группага қўшилса, яна бир нимадур қилса пул берар экан. Шаръий томондан беҳаё тарафини ёки харом тарафини кўрмадим. Аммо шундай бўлганда ҳам шунақа йўл билан пул ишласак шариат бунга нима дейди?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳ ва ахлоқсизликка тарғиб қилувчи нарсалар бўлмаса, уни холис тарғиб қилишга монелик йўқ. Гувоҳлик деган нарса бор. Шариатимизда кимгадир гувоҳлик бериш ўта оғир масъулиятни тақозо қилади. Сиз арзимас бир тугмачани босиб қўйиш деб айтган иш, ўша кимса ёки нарсага гувоҳлик бериш ҳисобланади. Ўзингиз билмасдан туриб пул учун гувоҳлик бериш тўғри эмас. Сизга бир мисол келтирсак, ҳаётда баъзилар “Шу қиз ҳам эрли бўлсин” деб куёв томондан суриштириб келганларга “яхши” деган баҳони беришади. Ниятлари ҳам яхши бўлади. Аслида эса бир инсонни тақдири ҳал қилинган бўлади. Куёв томон ўша бир гувоҳлик туфайли бир умр азоб чекишига тўғри келади. Бу эса ёлғон гувоҳлик бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғон гуволик тўғрисида 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اجْتَنِبُوا السَّبْعَ الْمُوبِقَاتِ، قَالُوا: وَمَا هُنَّ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: الشِّرْكُ بِاللهِ، وَالسِّحْرُ، وَقَتْلُ النَّفْسِ الَّتِي حَرَّمَ اللهُ إِلَّا بِالْحَقِّ، وَأَكْلُ الرِّبَا، وَأَكْلُ مَالِ الْيَتِيمِ، وَالتَّوَلِّي يَوْمَ الزَّحْفِ، وَقَذْفُ الْمُحْصَنَاتِ الْمُؤْمِنَاتِ الْغَافِلَاتِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ وَلَفْظُ التِّرْمِذِيِّ: الْكَبَائِرُ: الشِّرْكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَقَوْلُ الزُّورِ. وَزَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَالْيَمِينُ الْغَمُوسُ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Етти ҳалок қилувчи нарсадан четда бўлингиз!» дедилар.
«Ё Аллоҳнинг Расули, улар недир?» дейишди.
«Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдириш, рибохўрлик қилиш, етимнинг молини ейиш, уруш куни ортга қараб қочиш, мўмина, ғофила, афийфа аёлларга бўҳтон тоши отиш», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Термизийнинг ривоятида:
«Кабиралар – Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш, ёлғон гапиришдир», дейилган.
Бошқа бир ривоятда:
«Ёлғон қасам» ҳам зиёда қилинган.
Шарҳ: Шаръий истилоҳда катта гуноҳлар «кабира» дейилади. Ана шу кабира гуноҳлар қайси гуноҳлар эканлиги ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар бор. Бу ҳадислар турли муносабатларда келганлиги учун, мақомига қараб айтилган. Ушбу масалада уламоларимиз ҳам анчагина баҳслар юритишган.
Улардан баъзилари «Гуноҳи кабира – уни қилган одамга Қуръон ёки ҳадисда дўзахга кириш тайин қилинган гуноҳлардир», дейдилар.
Иккинчилари «Шариатда ҳадни жорий этишни тақазо қилган гуноҳлар гуноҳи кабирадир», дейдилар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat