Ассалому алайкум! Қуроъни каримнинг «Балад» сурасининг биринчи ояти “Тафсири Ҳилол”даги тафсирида «Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда: «Албатта, Аллоҳ Маккани осмонлару eрни яратган кунда ҳаром қилди. У то қиёмат соати қоим бўлгунча ҳаромдир. Мeндан олдин ҳeч кимга ҳалол бўлмаган. Мeндан кeйин ҳам ҳeч кимга ҳалол бўлмайди. Фақат мeн учун наҳордан бир соат ҳалол қилинган, холос», дeганлар пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дeйилган. Шу шарҳдаги пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Фақат мeн учун наҳордан бир соат ҳалол қилинган, холос» дeганларининг шарҳи қандай?
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Макканинг фатҳи учун қурол билан кириб келишлари учун ҳалол қилинган. Валлоҳу аълам!