Қуръони Каримда номлари зикр қилинмаган Пайғамбарлар ҳақидаги энг ишончли маълумот Ибн Мурдавайҳи Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда келган, у киши айтадиларки: «Эй, Аллоҳнинг Расули, Пайғамбарлар қанча?» деб сўрадим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир юз йигирма тўрт мингта», дедилар. «Эй, Аллоҳнинг Расули, улардан қанчаси Расуллар?» дедим. «Уч юз ўн учтаси, кўпчилик» дедилар. -Аммо яхшиси оятнинг маъносидаги маълумот.