Ассалому алайкум! Устозлар, биз мусофир юртда ишлаймиз. Иш жойимизда 25 тача ўзбеклар бор. Мен уларга “бу ерни гўштидан еб бўлмайди” десам, ҳеч ким эшитишни ҳам хоҳламайди. Чўчқа гўшти солинган маҳсулотларни паққос туширишади. Бизлар намозхонлар 4-5 киши гўштсиз овқат пиширамиз, лекин маҳсулотлар ҳаммамизни пулимизга келади. Яқинда Ин ша Аллоҳ қурбонлик қилмоқчиман, шуни озгинасини бирга баҳам кўриб қолганини ўзимиз намозхон биродарларимиз билан есак, ҳаммага садақа қилган савобини оламанми ёки ҳамма билан бирга еганимиз афзалми? Саволни яхши тушинтира олмаган бўлсам маъзур тутгайсизлар.
Ва алайкум ассалом! Сизларнинг ҳолатингизда ўзларингиз еганингиз афзал. Валлоҳу аълам!