Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имтиёз жоизми

11:01 / 14.01.2020 | Jamshid | 1788

Ассалому алайкум! 1). Сувсиз ердан жой олиб боғ яртаган эдик. Ўша жойдан қудуқ ковлатганмиз. Ҳозирда ушбу йўналишда давлат имтиёзи берилмоқда, имтиёз қилинган ҳаражатнинг 60%ини қоплаб беришдан иборат. Аммо бунинг учун сиз ўз ҳисобингиздан қудуқ ковлаган фирма ҳисобига пул ўтқазилганлигини, у фирма сизга қудуқ ковлаб берганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этишингиз керак. Биз ҳужжат тақдим қилолмаймиз, чунки биз қудуқни нақд пулга ковлатганмиз. Биз имтиёздан фойдаланиш учун (кетган ҳаражатни тахминан чиқариб, чунки аниқ қанча ҳаражат қилинганлигини билмаймиз) қудуқ ковлаш билан шуғулланадиган А фирмага пул ўтқазиб берсак(улар бизга қудуқ ковланди деб ҳужжат қилиб беради ва буни эвазига ҳақ олишади), А фирма кейинчалик биз ўтқазган пулимизни ўзимизни таниш Б фирмага қайтариб беради (ўртада биз солиқ ва шу каби тўловлардан оз миқдорда пул йўқотамиз). Шу ишимиз жоизми? Ёлғон, рибо, бировни ҳаққини ейиш каби ҳаром амаллар арашалиб қолмайди?.

 2). Эндиликда биз томчилатиб суғориш системасини ўрнатмоқчимиз. Бунга ҳам ҳудди юқоридаги каби қилинган ҳаражатнинг 60%ини қайтариб бериши имтиёзи мавжуд. Биз ўз фирма счётидан пул ўтқазиб, ушбу имтиёздан фойдалансак бўладими? Ўша имтиёздан фойдаланиш учун бази инсонларга совга бериш керак бўлиб қолса ёки бошқа ҳаражат қилишга тўғри келиб қолса, ҳаражат қилишимиз жоизми? Бунда бошқаларнинг ҳаққини еган бўлиб қолмаймизми? Яъни танишдан фойдаланганлиш ёки ҳаражат қилиш орқали бошқаларни имкониятини олиб қўйган бўлмаймизми? Ушбу имтиёздан фойдаланиш жоизми? Ишимизни ҳалол, шубҳадан ҳоли ҳолатда ривожлантирмоқчи эдик. Тўғри йўл кўрсатиб, маслаҳат беришларингни илтимос қиламиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ёлғон гапирасизлар экан. 

2). Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat