Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда имомликка ўтиш ҳақида

09:35 / 11.06.2023 | Muhammadbobur O‘rinov | 716

Ассалому алайкум! Оилада 3 кишимиз ота- онам ва мен (Муҳаммадбобур). Оиламизда авваллари намоз ўқилмас эди,6-7 йил аввалдан бери онам ва мен намоз ўқиймиз. Дадамлар ўқимас эди. Алҳамдулиллаҳ яқин кунлардан бери 5 вақт намоз ўқияптилар. Мен ўқишда ўқийман, 2 ҳафтада бир борсам намоз вақти бўлган пайт (масалан шом ёки бомдод намозида) масжидимиз бироз узоқроқ бўлгани учун уйда ўқишга тўғри келиб қоляпти ва уччаламиз 3 та хонага кириб намоз ўқияпмиз. Бу ҳолатда жамоат бўлиб ўқишимиз мумкинку деб ўйладим. Дадамлар энди намоз ва сураларни ўрганяпти (тажвид ва қироатлари йўқ). Мен тажвидни қори устозимдан қодир қилганича деярли тўлиқ ўрганганман. Кичик суралар ва баъзи ўрта сураларни ёд олганман. Саволим: Шу ҳолатда қандай йўл тутганимиз яхши, имомликка ким ўтиши керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қироати намозни бузадиган даражада бўлмаса отангиз имом бўлгани яхши. Бунинг меъзонини устозга жонли тиловат қилиб бериб билинади. Сиз тажвидни ўргатган устозингиздан шу масалани сўранг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat