Ассалому алайкум! “фиқх.уз” сайтидаги «Қабр зиёратидаги нозик масала» бўлимида бир фатвони тушунмай қолдим: «Агар солиҳларнинг қабрларини зиёрат қилиш орқали барака, файз ва эътибор олиш бўлса, ёши катта аёл бўлса зарари йўқ. Агар ёш бўлса масжидга жамоатга ҳозир бўлиш каби макруҳ бўлади” (Баҳрур роиқ)
Қабрларни зиёрат қилиш орқали барака ва файз олинмайдику, тўгрими? Ёки, силаи рахм (қариндош-уруғнинг холидан хабар олгани) учун Аллоҳ берадиган баракага ўҳшаб, солиҳларнинг қибрини зиёрати учун хам Аллоҳ тамонидан барака бериладими? Аллоҳ илмингизни ва мехнатларингиз ажрини зиёда қилсин. Юқорида келтирилган, «Агар солиҳларнинг қабрларини зиёрат қилиш орқали барака, файз ва эътибор олиш бўлса, ёши катта аёл бўлса зарари йўқ» деган гапни изоҳлаб берсангизлар.
Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Фақат Аллоҳнинг розилиги учун илм ўрганиб, унга амал қилиб ва бошқаларга хам ўргатадиган солих олимларни ер юзида кўпайтирсин ва бизларни улар билан бирга қилсин. Амин.
Ва алайкум ассалом! Бу ерда аввало Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Қабрларни зиёрат қилиб туринглар” деган кўрсатмаларига амал қилиш бордир. Унга амал қилиш албатта файзу баракага сабаб бўлади. Қолаверса, сиз айтганингиздек силаи раҳм, уларнинг ҳаққларига қилинадиган дуо ва истиғфорларнинг ҳам баракоти бўлади. Валлоҳу аълам!