Ассалому алайкум! Бир танишим бор хамкасбим, қиморвоз ва фоизга иш қилади қискаси пулдор, намозам ўқийди рўзаям тутади, яхшигина маблағи бор, мендан сўради харом пулдан закот бериладими дея, мен айтдимки беравер фақат савоб умид қилма дедим, энди ўйланиб қолдим, Аллоҳ харомни қабул қилмас дея, нима маслахат берасиз бу каби инсонлар закот ажратадими харом маблағдан?
– Ва алайкум ассалом! Улар биринчи ўринда ҳаром маблағларидан тезроқ қутилсин. Баланддан тушган нарса нариги томондан ҳам ўшанча баландга кўтарилади. Дўстингиз астойдил тавба қилиб бу ҳаромдан қутилса ин шаа Аллоҳ Аллоҳнинг наздида ҳам мақоми улуғ бўлади. Бу фурсатни қўлдан бой бермасин. Валлоҳу аълам!