Ассалому алайкум! Ишхонада хаминқадар намозни адо қилишга харакат қиламиз. Баъзи хамкасбларим намозни ўтириб ўқишади. Бундай ўқисангиз намоз адо бўлмас экан десам “бунақа шароитда бўлаверади” деб айтишди. Лекин мен бу гапни маъқулламадим.
– Ва алайкум ассалом! Тик туришга қодир бўлатуриб ўтириб ўқилган намозлар зиммасидан адо бўлмай қолади. Валлоҳу аълам!