Ассалому алайкум! Устозлар, мен Рамазонда қадр кечаси кундузи эътикоф ўтиришни ва лайлатул қадрни ният қилгандим, лекин уйга меҳмон келиб қолди. Кечани ибодатлар билан ўтказдиму, этикофда ўтиролмадим. Менда ният қилинган этикоф қазоси борми? Жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бир киши эътикоф ўтиришни аҳд қилиб, ўтира олмаган бўлса, бир кун рўза тутиб ва эътикоф ўтириши билан қазосини адо қилган бўлади. Валлоҳу аълам!