Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо қилишда ҳаддан ошиш

19:56 / 09.04.2016 | Mirjambil | 4252

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳим сизларни илмингизни ва умрингизни зиёда қилсин. Бувижоним дуо қилаётганида “Авалламбор Аллоҳ сизларни ҳамиша Ўз паноҳида асрасин, Бобонгни арвоҳлари ҳар доим қўллаб қўлтиқлаб юрсин. Сизларни Худога топширдим” дeб дуони тугатади. Бувим каби номозхон инсонлар шундай дуолар орқали гуноҳ қилиб қўймайдими? Яъни “Бобонгни арвоҳлари қўлласин” дeйиши тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Бобонгни арвоҳлари ҳар доим қўллаб қўлтиқлаб юрсин” сўзи шариатимизга зиддир. Нима ниятда айтиши ҳам маълум эмас. Шунинг учун дуолари орасида шу сўзни айтмаслигини илтимос қилинг ва тўғри тушунтиришга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat