Ассалому алайкум Хазрат.Бир ҳил масалалар борки уларда ҳанафийларни ҳам,бемазҳабларни ҳам келтирган далиллари кучли ко'ринади.Буларга жамоат бо'либ дуо қилиш ҳақидаги у томонни ҳам,бу томонни ҳам гапларини мисол қилса бо'лади.Буларни гапларини о'қиб ва эшитиб сизики ҳам то'г'ри,уники ҳам то'г'ри деб айтгин келади.Энди мазҳабингдаги гапни қил дейиладиган бо'лса,жамоий дуо ҳақида мазҳабларни қаттиқ э'тибор берган жоий ё'қ.Масалан ҳанафийларда намозда ҳар ракаатда рофиул ядайн қилма,оминни ичингда айт деб ҳар китобида та'кидланади.Лекин жамоат бо'либ о'тириб доу қил,шу то'г'ри деб кучли та'кидланиб айтилган гапни эски ва янги чиққан мен о'қиган ҳанафийлар китобида топмадим.Фақат буни бир одоб шаклида та'кидланган жоий бор шекилли.Мен со'рамоқчи бо'лганим бу ва шунга о'ҳшаш масалаларда шароитга қараб,қайси жамоатда намоз о'қивотганга ва бошқа омилларга мослаб ба'зида жамоат билан дуо қилса,ба'зи ҳолатда буни тарк қилса бирор ҳато қилинган бо'ладими?Ташаккур шайх ва устоз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Салом бериш билан намоз тугайди. Ундан кейинги иш ва гаплар ихтиёрий. Шунинг учун китобларнинг барчасида қайта-қайта айтилмайди.