Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ЗАГСдан ажрашиш

14:35 / 13.04.2016 | Akrom | 3789

Ассалому алайкум! Мен якинда бир аёлга уйланмоқчиман. У олдинги никоҳидан ЗАГС орқали ажрашганига 4 йил бўлган. Лекин эридан талоқ сўзини эшитмаган, эри ҳам шаръий талоқ қўймаган. Фақат ажрашиш хужжатларига имзо қўйишган холос. Саволим шундан иборатки, ЗАГС бўлимидаги расмий ажрашиш ҳам талоқ ўрнига ўтадими? У аёлга талоқ тушганми ва унга уйлансам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ажрашиш вақтида талоққа далолат қилувчи “Бўлди сен билан қайтиб яшамайман, бошқа эрга тегавер, энди хотиним эмассан” каби сўзлардан бирортасини айтган ёки айтмаганини аниқлаш керак. Чунки талоқ тушиши фақат талоқ сўзигагина боғлиқ бўлмай, юқоридаги талоққа далолат қилувчи сўзлар билан ҳам тушади. Хусусан ўша гаплар ажрашиш вақтида айтилган бўлса. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat