Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила ва Турмуш

19:28 / 17.08.2016 | Ситора | 3647

Ассалому алайкум! Агар саволим ноўрин бўлса аввалдан узр сўрайман. Ёшим 26да, эгиз фарзандларим бор. Маълум сабабларга кўра турмушим бузилган. Ҳозир ота уйимда яшайман, биргина қиз бўлганим учун уйдан мени малол оладиган одамнинг ўзи йўқ. Ўтган вақт мобайнида пишириқ пишириб, сотиб болларимни ҳалол йўл билан боқиб, қўлимдан келганича тарбиялаб келмоқдаман. Ота-онамнинг фикри хайёллари эса мени 2-марта турмушга узатиш билан банд. Мен уларга “турмушга чиқмайман, фарзандларими Аллоҳ насиб қилса бировга зориқтирмайдиган қилиб ўстираман” десам, онам “аёл кишининг ёлғиз ўтиб кетиши шариатимизгаям тўғри келмайди, биздан кейин ёлғизланиб қоласан” деб ҳоли жонимга қўймасдан менга чиқаётган совчилар билан қўярда қўймай кўриштиришга ундайдилар. Мен бўлсам эгизак фарзандларимни бегона, ўгай отани қўлида ўсишини хоҳламаяпман. “Бу сафар ҳам золим отани қўлига тушишсачи” деган хавотирда қизалоқларимга гард юқтирмаслик учун, бундан ташқари ўзимнинг ҳам турмушдан кўнглим совигани сабабли бутун умр турмушга чиқмасликка тайёрман. Саволим шундан иборат: агар мен шу 2 фарзандим билан қайтадан турмушга чиқмасам, шуларни ёлғиз аёл бошим билан Аллоҳ насиб қилса солиҳ фарзандлар қилиб тарбиялаб, турмушга узатсам, Аллоҳни фарзларини қўлимдан келганча адо қилсам, турмушга чиқмаганим, онам айтганларидек гуноҳ саналмайдими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Гуноҳ бўлади. Ёлғизлик Аллоҳгагина хосдир. Турмуш қурмаган аёлнинг иймони ярим бўлади. Турмуш қуриб қилинган ҳар бир амал 26 даража зиёда савобга эга бўлади. Ота-онангиз гапларига қулоқ тутинг, турмуш ўртоғингиз солиҳ ёки ёмон бўлиши ўзингизни тақво ва қиладиган амалларингизга боғлиқ. Ўзингизни ислоҳ қилсангиз муносибини топасиз. Аллоҳ таоло “Нур” сураси 26-оятида марҳамат қилиб:

الْخَبِيثَاتُ لِلْخَبِيثِينَ وَالْخَبِيثُونَ لِلْخَبِيثَاتِ وَالطَّيِّبَاتُ لِلطَّيِّبِينَ وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ أُوْلَئِكَ مُبَرَّؤُونَ مِمَّا يَقُولُونَ لَهُم مَّغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ۝ 

Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у(бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва карамли ризқ бордир.
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло исломий жамият ҳаётидаги муҳим бир асосни баён қилмоқда. У ҳам бўлса, нопок қалблар ўзларига ўхшаган нопоклар билан топишиши, ўз навбатида, пок қалблар ўзидек покиза қалблар билан топишиб бирлашишидир. Асли нопок инсондан доимо нопоклик содир бўлади. У ўзига ўхшаган нопокларни ёқтиради, улар билан топишади, доим бирга бўлади. Лекин пок кишиларга қўшила олмайди. Шунингдек, пок одам ҳам доимо поклик билан яшайди. Пок кишиларни қидиради, топади, бирга бўлади. Эр-хотин бўлишда ҳам шу. Пок хотинга пок эр, нопок хотинга нопок. Агар нопок билан пок бирлашиб қолса, бу ҳамдамлик узоққа бормайди. Чунки пок билан нопокнинг бирга бўлишлари амри маҳол. Ана ўша пок эр ва аёллар бўҳтончилар уларга қўяётган айблардан покдирлар.
«Уларга мағфират ва карамли ризқ бордир».
Уларга бу дунёда мағфират – гуноҳларини кечиш ва у дунёда гўзал ризқ – жаннат бордир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat