Ассалому алайкум! Аллоҳ ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга бошласин. Мен давлат ишига кириш учун пул берганман, ўша ишда ишлаб топган пулим ҳалолми?
Ва алайкум ассалом! Пора беришнинг гуноҳи қаттиқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Пора берувчи ҳам, олувчи ҳам дўзахдадир” деганлар. Бу дегани ҳаётлигида вафот топса жойи қаерда бўлишини тайин қилишдир. Астойдил тавба қилинг. Ўша касбга лойиқ мутахассис бўлсангиз топган маошингиз ҳалол ҳисобланади. Валлоҳу аълам!