Ассалому алайкум! “Кифоя” китобининг “намозни бузувчи амаллар” бўлимида “ўзи эшитадиган даражада кулса, намози бузилади, таҳорати кетмайди. Агар ёнидагилар эшитса намози ҳам таҳорати ҳам бузилади” дейилган. Бу икки ҳолатда ҳам намозни бошидан бошлаш шартми? Буни сўраганимнинг сабаби бошқа намозни бузувчи амалларида давом эттириб кетишини иложиси бор. Саволим ноўрин бўлса минг бор узр. Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бу икки ҳолатда ҳам намозни бошидан бошлаш шарт. Биринчи ҳолатда эса таҳоратини ҳам янгилаб олиши шарт. Валлоҳу аълам!