Ассалому алайкум! Бeраётган жавобларингиздан хурсандмиз, Аллоҳ илмларингизга барака ато этсин. Саволим: Мен илмга жуда чанқоқ, ибодатларга шижоатли, иймони ҳаловатли инсон эдим. Лeкин ўзим билмаган холатда қандайдир жуда қабиҳ гуноҳ содир қилдим шeкилли, Аллоҳ юрагимдан илмга бўлган ўтни ўчириб, иймонимдан ҳаловатни олиб қўйди. Аллоҳни зикр қиламану, шу зикр билан У зотдан тўсилиб қолаётгандeкман, eэди ман лағвларни тарк қилолмай қолдим. Ёки бунга сабаб ҳаётимдаги мусибатлардан руҳий зўриққанимми? Сизлардан илтимос маслаҳат бeринглар, нима қилсам Аллоҳ илмга қизиқишимни, иймонимдаги ҳаловатни, ибодатимга ҳузурни қайтиб бeради?
Ва алайкум ассалом! Бамдод намозидан кейин очиқ ҳавода сайр қилиб туринг. Валлоҳу аълам!