Ассалому алайкум! Чамаси бир йил илгари магазиндан оёқ кийим олудим. Ўзимга роса ҳам ёққан эди. Бир танишим билан суҳбатлашиб оёқ кийимларга ҳам чўчқанинг терисини ишлатяпти экан деб айтиб қолди. Кейин ўша оёқ кийимимни яхшилаб карасам (3 та нуқта бор экан) чўчқа терисидан экан. Энди у оёқ кийимни нима қилай? Ташлаб юборишга кўзим қиймаяпти.
Ва алайкум ассалом! Астарини алмаштириб кийсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!