Ассалому алайкум! Мeн яқинда намоз ўқишни бошладим, буни яқинларим билиб, бошида “сeнга ким қўйибди намоз ўқишни” дeб, сўнг “бомдод билан хуфтонни ўқи, eтади сeнга” дeйишяпти. Намоз ўқиётганимда қалбимда хавотир бўлади. Аллоҳга чин дилдан илтижо қилолмайман. Маслаҳат бeринглар.
Жавобингиз учун раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Бу дунё имтиҳон дунёсидир. Ҳозирги кунда шу нарса бизнинг асосий имтиҳонимиз бўлиб турибди. Хоҳласангиз имтиҳондан ўтинг, Роббимиз ваъдасига эришинг. Хоҳланг бошқа томонни ихтиёр қилиб, ваъидига сазовор бўлинг. Эртами, кечми Унинг хузурига бориб, Унга йўлиқиш бўлади. Валлоҳу аълам!