Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хаж ибодати учун сармоя

19:48 / 20.09.2022 | Алишер | 650

Ассалому алайкум! Ўзим ва ахли аёлим учун Хаж ибодатини ният қилган холда хонадонимда кўзга кўринадиган жойда қути қўйиб хар ойлик маошимдан орттириб пул ташламокчиман. Саволим шундайки, агарда уйимизга келган мехмонлардан бирор киши менинг хам хиссам қўшилсин деган ниятда шу қутига пул ташласа бўладими? Агар пул ташлаши жоиз бўлса унинг ташлаган пули халол ёки харомдан топилгани шубхада бўлсам(ўзидан сўраш ноқулайлик туғдириши мумкин) қандай йўл тутишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қилмоқчи бўлган бу ишингиз садақа сўрашга ўхшаб қолади. Шариатимиз иффатли бўлишга, оғир заруратсиз ўзгалардан ёрдам сўрамасликка чақиради. Мақсадингиз ҳаж ибодатини бажариш бўлса ҳам башардан мол сўраб юзингиз сувини кетказманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat