Ассалому алайкум! Аллоҳнинг раҳматини қандай қилиб жалб қилса бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ икки дунё саодатини бeрсин.
Ва алайкум ассалом! Аввало тавба қилиш керак. Тавба фақат гуноҳ қилгандагина қилинадиган амал бўлиб қолмай, балки неъматни қадрлай олмагани учун ҳам қилинади. Бунда, биринчи ўринда қалб ила надомат қилиб тил билан кўп истиғфор айтилади. Машойихлар “кўп” сўзини "энг ози етмиш мингта" деганлар. Бу албатта тажрибага асосланиб айтилинган гапдир. Бунинг далили Аллоҳ таоло:
وَأَنِ اسْتَغْفِرُواْ رَبَّكُمْ ثُمَّ تُوبُواْ إِلَيْهِ يُمَتِّعْكُم مَّتَاعًا حَسَنًا إِلَى أَجَلٍ مُّسَمًّى وَيُؤْتِ كُلَّ ذِي فَضْلٍ فَضْلَهُ وَإِن تَوَلَّوْاْ فَإِنِّيَ أَخَافُ عَلَيْكُمْ عَذَابَ يَوْمٍ كَبِيرٍ
Роббингиздан мағфират сўранглар, сўнгра Унга тавба қилинглар, У Зот сизларни белгиланган муддатгача чиройли баҳрамандлик ила баҳраманд қилур ва ҳар бир фазл эгасига фазлини берур. Агар юз ўгириб кетсангиз, бас, албатта, мен сизларга буюк Куннинг азобидан қўрқаман.(“Ҳуд” 3-оят) رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَن دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَلَا تَزِدِ الظَّالِمِينَ إِلَّا تَبَارًا
Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам. Ва золимларга ҳалокатдан ўзга нарсани зиёда қилма», – деди. “Нуҳ” сураси 28-оят.
(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!