Ассалому алайкум! Мен бўлажак шифокорман, реанимация йўналишини танламоқчиман. Бу танлов учун менга 3 нарса туртки бўлди. 1-реаниматологлар билими кучли бўлиши 2-реаниматологлар одамни ўлимдан қутқариш савоби ва 3-бир реаниматолог қимматбахо машина минишини эшитишим. Шу 3-туртки бўлган нарса мени иккилантиряпти. Бу сохани танласам дунё учун танлаган бўлиб қолмайманми?
Ва алайкум ассалом! Ҳамма касб ҳам тирикчилик мақсадида танланади. Гап уни танлашда эмас, балки бойликдан тўғри фойдаланиб охиратини обод қилишда. Валлоҳу аълам!