Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳи!Тақсир, мендан исломда мучал туйи каби маросим бор- йуклиги хакида ёки унга булган муносабаттўғрисида Сиздан сўраб беришни илтимос қилишди. Бугунги кунимизда мазкур маросим (яъни, мучал тўйи) кўплаб жойларда, хусусан ислом маданияти кенг ривож топаётган Пойтахтда хам нишонланиб келинмоқда экан. Илгари бу каби маросимлар хакида берилган саволлар ва унга Сиз томондан берилган жавобларни топа олмаганлигим ёки билимим йуклиги ва маълумотга хам эга бўлмаганлигим сабабли, энг асосийси эса шариъй масалалар билан боғлиқ саволларга жавоб беришга хаққим йўқлиги учун, тўғридан-тўғри Сиз муҳтарам Зотга мазкур савол билан мурожаат қилишини лозим деб ҳисобладим. Агарда бу каби саволга илгари жавоб бўлган бўлса, қайси бўлимдан ёки қайси манбаалардан топишга ёрдам бериш учун сайт маъмурларидан кўмаклашишларини сўраб қоламан.Хойирли ишларингизга улкан мувоффақият ва зафарлар тилаб, доимо хаққларингизга дуода бўламиз, иншоАллоҳу таоло.