Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

1000 ойликни нишонлаш

07:48 / 14.08.2016 | Ummu Salama | 3260

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Республикамизнинг айрим вилоятларида қария отахон-онахонларнинг 1000 (минг) ой ҳаёт кечирганликларини яқинлар даврасида нишонлаш одати бор экан. У кунда дуо зикрлар билан биргаликда, яқинларга совға ва таом тарқатилар экан. Бу ёшдаги қариялараимизнинг кўпчилигида камида Умра сафарида бўлишгач, сафдошлари билан йиғилишар экан. Саволим шуки, шариатга кўра, шундай қилиш тўғрими? Ёки бу тоифа йиғинлар, туғилган кунни нишонлаш ҳукмида бўладими? Вақт ажратиб жавоб берганингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимиз эҳсон, садоқотлар қилишга буюради. Хоҳ у эҳсон ўтганларга деб қилинсин, ёки тирикларга деб қилинсин фарқи йўқ. Лекин сиз айтганингиздек 1000 ой, пайғамбар ёши, туғилган кун деган нарса шариатимизда мутлақо йўқ. Савоб умидида бундай қилиш, динга қўшимча киритиш ҳисобланади. Аллоҳ шу кунга етказганига шукур қилиб, ниятини “минг ой” ва “пайғамбар ёши” демасдан эҳсон қилишдан ҳеч ким қайтармайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat