Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зиёратгоҳга бориш

00:00 / 28.07.2011 | eski savollar | 2232
Ассалому алайкум, Ҳазрат. Юртимизда ҳар ҳил зиёратгоҳлар бор, булардан бири наманганда 'балиқли ко'л' зиёратгоҳи, у ерда Увайс Караний ҳазратни ва У кишини Оналарини муқаддас мақбаралари бор экан. биз бу ерга деярли ҳар йили бориб турамиз. Одамлар у ерларда дуо қилса дуоси қабул бо'лади, дейишса ба'зилари бу ерни о'зига яраша фазилати бор, келган одамни ишлари яҳшиланади, дейишади.. Ното'г'ри амал қилиб қо'ймайли деб қо'рқамиз. Дуо аслида ҳар жойда қабул бо'ладиган амал аслида, ихлос бо'лиши керак. Лекин зиёратгоҳларга борганда дуо қилса бо'ладими, у ерда дуо қилишни бошқача афзаллиги борми, зиёратгоҳга борганда қандей одобларни қилиш керак?Арзимаган савол билан вақтингизни олганим учун узр со'райман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Увайъ Қаранийнинг қабрлари қаердалигини биров билмайди. Сизларга айтилган гап нотўғри. Бошқа зиёратгоҳларнинг кўпи ҳам шунга ўхшаш. Дуони барча жойда қилса бўлаверади. Қабрларни зиёрат қилиш улардаги кишилар ҳақига дуо қилиш, ибрат олиш учун бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat