Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақво тушунчаси

14:02 / 14.05.2017 | odiljon | 4880

Ассалому алайкум! Тақво тушунчаси, ҳақиқий тақво яъни нафақат озиқ-овқат, кийиниш балки ҳақиқий мўмин мусулмон тақвосига эришиш учун нима қилмоқ керак? Аввалом бор минг бора узр. Лекин хозирда тақводорман деб озиқ-овқатдан кийинишда тақво қилувчиларга этибор қилсак уларни ўзини тутиши ички дунёсида, одамлар билан муомаласида бетақво кишиданда ёмон қусурларни кўраман. Менимча тақво бу нафақат ташқи одамлар кўрадиган биладиган холатлар эмас балки ички қалб тақвосига амал қилиш хақиқий мумин мусулмонни вазифаси бўлиши керак. Шунинг учун Сизларда хақиқий қалб тақвосига эришишим учун нима қилмоғим кераклигини сўрамоқчиман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! "Руҳий тарбия" китобини ўқинг. Уламолар Исломни беш қисмга бўлганлар 1-эътиқод. Яъни киши мўмин бўлиши учун нималарга эътиқод қилиш керак ва Ислом доирасидан чиқиб кетмаслик учун нималардан сақланиш керак. 2-ибодатлар. Яъни намоз, рўза кабилар 3-муомолат. Ҳар бир кишининг касб-хунар қилиши. 4-муошарот. Ижтимоий муомалалар. 5-хулқ. Мусулмон киши қандай хулққа эга бўлиб, қандайлардан халос бўлиши керак. Баъзи одамлар бу беш қисмни баъзиларига тўлиқ амал қилиб, қолганлари ҳам Исломдан эканлигини унутиб қўймоқдалар. Натижада уларнинг бу ишлари Исломга таъна тошларини отилишига сабабчи бўлмоқда. Шунинг учун юқоридаги беш қисмнинг ҳаммасини яхши ўрганиб, имкон қадар амал қилишга ҳаркат қилинса ин шаа Аллоҳ Исломга тўлиқ кирганлар сафида бўлади. Баъзисига амал қилиб баъзисини тарк қиладиган одамлар Исломни ёмон отлиқ бўлишига, “Э намозхонларинг шу бўлса, намоз ўқимайман” дегувчиларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ “Инсон ҳақиқий тақво қилиши керак. Хоҳлаганда бундай хоҳлаганда ундай бўлмаслик керак. Ундайларнинг тақвосини “килобий” итнинг тақвоси дейилади. Одатда ит оёғига бавл сачрамаслиги учун оёғини кўтариб бавл қилади. Гўёки бавлдан тақво қилган бўлади. Тўғри келиб қолганида эса ёш болаларнинг нажосатини еб ҳам қўяверади” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat