Ассалому алайкум! Уйимни сотиш мақсадида бир инсондан олдиндан пул (заклад) олганман. У одам турли баҳоналар билан 7-8 ойдан бери пулнинг қолганини бермаяпти. Шу орада уй жойлар нархи анча пасайиб кeтди. Ҳозир уйимни сотсам анча зарар кўраяпман. Шу одамни пулини қайтаришим керакми? Ўша пайтда савдони боғлаб қўймаганида яхши пулга сотилган бўларди.
Ва алайкум ассалом! Қачон сотилса қандай пулга кетиши бу ғайб иш бўлиб, уни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Сизни “Ўша пайтда савдони боғлаб қўймаганида яхши пулга сотилган бўларди” деган фикрингиз нотўғри. Буни Аллоҳ билади. Агар савдони бузсангиз пулни қайтариб берасиз. Акс ҳолда эвазсиз пул олган бўласиз. Валлоҳу аълам!