Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мазий чиққандаги ҳукм

19:45 / 23.03.2022 | Ixtiyorjon | 2485

Ассалому алайкум! Бир куни телеграмда 10563-саволни ўқиб қолдим. Менда ҳам деярли шундай ҳолат кўп кузатилади. Номаҳрамлар билан кўп алоқа қилмаганим учунми билмайман. Баъзида қизлар билан (ўқишда дарс, ишда иш юзасидан) гаплашиб қолсам ёки кўпроқ очиқ кийинганларни кўриб қолсам, Тошкент шаҳар метросида одам тиқилинч вақтлари баъзида номаҳрамлар билан яқин бўлиб қолсам ҳам шаҳватим уйғонади. Ёшим 21 да. Шундай ҳолатлардан кейин баъзида сийдикдан кейин баъзида ундан аввал мазий келади (аниқ маний эмас, ишончим комил). Шундай вазиятларда яхшилаб истинжо қилиб мазий теккан жойларни (танадагини ҳам, ич кийимдагини ҳам изи ва ҳиди кетгунча яхшилаб) ювиб таҳорат оламан. Ўқишда ўқийман, ишга бораман. Уйдан чиқиб уйга кечқурун 12 ларда келаман. Айтмоқчи бўлганим кун давомида намозларни масжидлар ва иш жойидаги намозхонада ўқийман. Шундай усулда таҳорат олиб юришим жоизми? 5 вақт намоз ўқийман. Агар бу ҳолатда ғусл вожиб бўлса кун давомида уйдан бошқа жойда ғусл қилолмайман. Намозларни қазо қилиб уйга келганда ғусл қилиб ўқишга тўғри келади. Баъзида бундай ҳолатда уйдалигимда ғусл қилардим. Ўтган ҳафтада бу нарса кетма-кет 3-4 марта (кетма-кет 3-4 кун) бўлгани учун соғлигимда сезиларли ўзгариш бўлди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Чиққан нарса мазий бўлса сиз қилган иш тўғри. Маний чиқса ғусл қилиш вожиб. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat