Ассалому алайкум! Минг бор узр яна эски мавзуда сўрамоқчиман. Ижозатингиз билан 3 та савол берсам. Тўйхонада иш бошқарувчи ва «охран»ларга бошман.
1-Жуда кўп ўғирликлар бўлади. Жумладан ёш болачалар роса ўғирлик қилади. Авваллари ушласак, уршиб қўйиб юборардик. Чунки “фақат овқат егани келдим” деб алдаб, қиммат нарсаларни ўғирлашар экан. Ҳозир битта хона қилиб, ўшанга ўғри болаларни қамаб калтаклаябмиз(майиб қиладиган даражада эмас). Албатта бу бошқа кемаслиги учун. Шу ишни бошлаганимдан кейн анча камайди. Лекин саволим шуки, улар ичида етимлари ҳам бор экан. Етимга озор етказиш гуноҳлигини биламан, лекин жазолаш ҳам керакку. Шу ишимиз тўғрими? Лекин неча марта ушлаган бўлсак, бошида роса кечириб, яхши гап билан тушунтирдик, ўхшамади.
2-бу ерда ишлайдиган «официант»лар хизмат вақтида танафус килиб бирор нарса еб олишади ва бизгаям берилади. Тўй эгаси ҳаммасини кўриб туриб, индамайди. Шу билан у рози бўлган бўладими, ёки ҳар сафар оғзидан розилигини олиш шартми?
3-Намозда саловат ўқилганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин нега айнан Иброҳим алайҳиссаломнинг номларига саловат айтиш керак?
Ва алайкум ассалом! 1-2-саволларингизни тўй эгаларига беринг. Бу ерда уларнинг розилиги эътибор. 3-Биз “Абд” яъни Аллоҳнинг қулимиз. Аллоҳ ва унинг расули “шуни қил” деса, қиламиз. Ҳикмати Ўзига маълум. Валлоҳу аълам!