Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари. Аллоҳдан сизга дунё ва охиратда авф ва офият бўлсин! Ҳазрат бир биродаримизни отаси 76 ёшдалар. Бир йил олдин аёллари дунёдан ўтган эди. Энди биродаримизнинг отаси ўйламоқчилар. Гап шундаки, биз томонларда ҳозирда шундай ҳолларда яъни аёллар ёши катта кишиларга турмушга чиқиб уйларини ўзиники қилиб олмоқда, оиладагиларга зарар етказиб ўзлари ғойиб бўлиш ҳоллари ҳам бўлмоқда. Солиҳа аёлларни топиш қийин бўлгани сабабли биродаримизнинг отасини бичиб қўйиш мумкинми? Жавобингиз учун раҳмат.